06:53 / 06.01.2019
5 123

Ўзбекистонда энди меҳнат дафтарчаси бериш тўхтатилади

Ўзбекистонда энди меҳнат дафтарчаси бериш тўхтатилади
Бундан буён меҳнат дафтарчалари электрон кўринишда бўлиб, жисмоний шахслар учун мўлжалланган умумреспублика маълумотлар базасида сақланади.

Электрон меҳнат дафтарчага ходимнинг ишга қабул қилинган ёки ишдан бўшатилган вақти, паспорт маълумотлари, ИНН, пенсия жамғармасидаги махсус рақами, маълумоти ва қайсидир ўқув юртини тугатганлиги ҳақида гувоҳнома рақами ва яна бошқа зарур маълумотлар киритилади.

Электрон меҳнат дафтарчага киритиладиган барча ўзгартишлар иш берувчининг электрон имзоси билан тасдиқланади. Ишчи-ходим исталган пайтда ушбу меҳнат дафтарчасидаги ўзи учун зарур маълумотларни принтер ёрдамида қоғозга чиқариб олиши мумкин бўлади.

Электрон меҳнат дафтарчасининг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, уни қалбакилаштириб бўлмайди ва уни йўқотиб қўйишнинг имкони йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энди меҳнат дафтарчаси бериш тўхтатилади