11:06 / 08.01.2019
4 636

Самарқанддаги «СИНО» заводи ва завод раҳбарининг тақдири нима бўлди?

Самарқанддаги «СИНО» заводи ва завод раҳбарининг тақдири нима бўлди?
Миллионлаб доллар сармоя киритилган ва хорижий брендлар билан ҳамкорлик ўрнатган Самарқанддаги «СИНО»акциядорлик жамияти жорий йилнинг ёзида банкрот деб топилган эди. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасида ўтказилган брифингда уюшма раиси Алишер Абдуллаев қарорда бу борада алоҳида банд киритилганини изоҳлади, деб ёзади ЎзА.

Президентнинг 2019 йил 4 январь куни имзоланган «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «СИНО»ни «нол» харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан топшириш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.

Қайд этиш жоизки, 1973 йилда қурилган завод «Памир», «Снежинку», «Samarkand», «СИНО» брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Завод қуввати йилига 250 мингта совутгич ишлаб чиқаришга мослашган эди. Бу совутгичлар Польша, Афғонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиб келинаётган эди.

«Мазкур корхонанинг икки миллиард қарзи бор эди, — дейди уюшма раиси. — Очиғи, унинг олдинги раҳбари қамоққа олинган. Ўтган йилнинг октябрь ойида жиноят иши қўзғатилган. Албатта, бундай ҳолат бизнинг номимизга ҳам яхши эмас. Шундай бўлса-да биз корхонани соғломлаштириш таклифини илгари сурдик. Ахир, тайёр корхона тарқалиб кетиши эмас, ривожланиши керак. У давлатдан, банклардан олинган пулларни қайтариши керак. Ваҳоланки, бу пуллар етимларни, армияни ва кам таъминланган оилаларнинг пули ва у албатта давлатга қайтиши керак. Шунингдек, қанчадан-қанча иш ўрни яратилиб, оилалар манфаати таъминланаётган эди.

Айни вақтда Корея, Хитой каби давлатларда камида тўртта компания уни олиб, ишлатишни хоҳламоқда. Биз улар ўртасида танлов ўтказиш ниятидамиз. Бунинг учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда инвесторларга қўйиладиган шартлар ва ривожлантириш дастури ишлаб чиқмоқда. Йўқса, корхона мол-мулки тижорат банки орқали сотилиб, бундай корхона йўқ бўлиб кетарди».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги «СИНО» заводи ва завод раҳбарининг тақдири нима бўлди?