10:08 / 17.01.2019
2 672

Тошкентда участка нозирлари «ГУВД-phone» махсус смартфонлари билан қуроллантирилмоқда

Тошкентда участка нозирлари «ГУВД-phone» махсус смартфонлари билан қуроллантирилмоқда
Бу смартфонлар милиция ходими, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги участка нозирларига гумондор, автомобиллар давлат рақамлари, жарима тўлаши лозим бўлганлар ҳақида тўлиқ маълумот олишда асқотади.

Ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг мингдан зиёд ходимлари шу смартфонлар билан таъминланди. Смартфонлар махсус буюртма бўйича тайёрланган.

Унинг тўртта асосий дастури мавжуд. Дастурлар электрон маълумотлар базасига уланган. Шунинг ёрдамида милиционер ўзбекистонлик исталган одам ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга. Бундан ташқари, ўғирлаб кетилган автомобиллар давлат рақамлари, жаримага тортилганлар ҳақида ҳам маълумот бера олади. Шу билан бирга смартфонлар махфийлаштирилган алоқа ҳамда махсус «Telegram-канал»га ҳам эга. Яна бир аҳамиятли дастур борки, у участка нозирининг ўзини ҳам кузатув остига олади. Участка нозирининг қаердалиги, нима иш билан бандлиги ҳақида бошқармага хабар йўллаб туради. Қолаверса, смартфонлар бегона қўлга тушса, умуман ишламай қолади.

Манба: Hordiq.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда участка нозирлари «ГУВД-phone» махсус смартфонлари билан қуроллантирилмоқда
[/banner_pushhouse