Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ЎзА'га берган интервьюсида айтишича, ички ишлар органлари интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бормоқда.
«Биз Интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бориб, ички ишлар ходимларига нисбатан билдирилган ҳар бир фикрнинг асослилигини текшириб, синчковлик билан ўрганиб боряпмиз. Сафимизни нопок ходимлардан тозалашга қаратилган тадбирлар келгусида ҳам қатъият билан давом эттирилади», - деди у.
Қайд этилишича, ўтган йил ички ишлар органлари учун ислоҳотларга бой йил бўлган. Давлат раҳбарининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланган.
«Эндиликда Президентимиз қайд этганидек, биз қанчалик қийин бўлмасин, чекка-чекка ҳудудларда ҳам “Жиноят ҳақиқати ва адолати” тамойилини албатта жорий этишимиз керак. Яъни жиноят сўзсиз фош этилиши ва айбдор жазоланиши шарт», - дейди Пўлат Бобожонов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади