21:52 / 19.01.2019
3 869

Ижтимоий тармоқлардаги «тадбиркорлар»нинг фаолияти ҳам қонунийлаштирилади

Ижтимоий тармоқлардаги «тадбиркорлар»нинг фаолияти ҳам қонунийлаштирилади
2019 йилги «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач, жами 4 180 та таклиф келиб тушди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Келиб тушган таклифлар «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан таҳлил қилиниб, 340 дан ортиқ фуқаронинг таклифидан дастурни қайта такомиллаштиришда фойдаланилди.

Энг кўп таклифлар (140 та) коррупцияга қарши курашиш бўйича бўлган бўлса, ундан кейинги ўринларда банк соҳасини ислоҳ қилиш, реклама қонунчилигини қайта кўриб чиқиш, давлат хизматлари марказларини ривожлантириш турибди.

Бундан ташқари ободонлаштириш, судьяларнинг формаси, ОАВ, хусусан, журналист-техникларнинг ойлигини ошириш, мухбирларнинг мақомини белгилаш, туризм бўйича ҳам кўпгина таклифлар инобатга олиниб, лойиҳага киритилган.

Ижтимоий тармоқларда товарларни ноқонуний олди-сотди қилаётган «тадбиркорлик» субъектларини аниқлаш ва уларнинг фаолиятини қонунийлаштириш бўйича таклиф эса лойиҳанинг 51-банди сифатида киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижтимоий тармоқлардаги «тадбиркорлар»нинг фаолияти ҳам қонунийлаштирилади