Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси кибержиноятчилик ҳақида маълумот бериб, мамлакатда қайд этилган шундай ҳолатлар ҳақида баъзи тафсилотларни маълум қилди.
Хусусан, Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан «OLTINYUL.UZ» ва «E-SUM.UZ» веб-сайтлари орқали фуқароларни мулкий манфаатга қизиқтириб, «Молиявий пирамида» лойиҳаси тузилган.
Шу асосда 8 200 нафардан зиёд фуқародан жами 450 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари йиғилиб, ушбу гуруҳ томонидан ўзлаштирилган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Н.Р. ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188(1)-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан ташқари, 2018 йил 23 июль куни Тошкент шаҳрида 5 та автотранспорт воситаси давлат рақамлари ўғирланиб, жабрланувчилардан давлат рақамларини қайтариш эвазига Интернет тармоғидаги “QIWI” ва “WEB money” электрон тизимлари орқали пул талаб қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи 19 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Шунингдек, 2018 йилнинг 4 октябрь куни Интернет тармоғидаги “Telegram” мессенжеридаги “Bollar Va Qizlar” номли 374 мингдан ортиқ аъзолари бўлган каналдан телефон ва компьютер воситаларига зарар келтирувчи дастурлар тарқатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.В. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди