Андижонда иккита шифокор пора билан қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш5.4K
Андижонда иккита шифокор пора билан қўлга олинди
Андижон вилоти Андижон туман Мудофаа ишлари бўйича доимий чақирув комиссиясининг катта шифокори Санобар Латипова (исмлар-шарифлар ўзгартирилган) вилоят Мудофаа ишлари бўйича чақирув комиссиясининг шифокори Аҳмаджон Собиров билан ҳамкорликда ўзаро тил бириктириб, пора билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Келишувга биноан саломатлиги сабаб ҳарбий хизматга нолойиқ деб топилган йигитларга “ёрдам” беришмоқчи бўлишди. Бунинг учун “соққасини” чўзса бас.

Одамлар билан мулоқот қилишга уста бўлиб кетган шифокор аёл зудлик билан ишга киришди. Натижада икки йигитнинг ота-онаси билан боғланиб, 300 АҚШ доллари эвазига муаммони ҳал қилиб бериши мумкинлигини айтди. Шу тариқа икки нафар фуқародан 600 АҚШ долларини ундирди. 300 долларни ўз эҳтиёжи учун олиб қўйган Санобархон Латипова пулнинг қолган қисмини шифокор Аҳмаджон Собировга пора сифатида бераётган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

- Афсусдаман, - дейди шифокор Аҳмаджон Латипов. – Қилмишимдан пушаймонман. Бу ҳодиса такрорланмайди.

Шифокорнинг нафақат, эгнидаги халати, балки кўнгли ҳам оқ бўлиши керак. Акс ҳолда унинг қадр-қиммати, шаънига доғ тушади, салбий ҳаракатлари туфайли бошқалар азият чекишда давом этаверадилар. Қолаверса, оқ халатга тушган доғни ювса бўлади, бироқ шаънга тушган доғ тамғадек муҳрланиб қолади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?