09:18 / 05.02.2019
5 259

Москва—Тошкент—Москва рейсларига авиачипталар нархи кескин пасайтирилди

Москва—Тошкент—Москва рейсларига авиачипталар нархи кескин пасайтирилди
2019 йилнинг 4 февралидан 31 мартига қадар Uzbekistan Airways томонидан Москва—Тошкент—Москва рейсларига авиачипталарни энг арзон класслар бўйича брон қилишнинг (O, S, U ва L) нархи пасайтирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур даврда Москва—Тошкент йўналиши бўйича бир томонга авиачипталар нархи 100 евродан, ҳар икки томонга эса 200 евродан бошланади.
Москвадан Тошкентга ва Тошкентдан Москвага рейслар ҳар куни, кунига уч марта амалга оширилади.

Uzbekistan Airways авиачипталарини book.uzairways.com сайти ва авиакомпаниянинг чипталар сотувчи офисларидан харид қилиш мумкин.
Маълумот учун телефон: (78) 140-02-00.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Москва—Тошкент—Москва рейсларига авиачипталар нархи кескин пасайтирилди