13:22 / 11.02.2019
6 824

Февраль ойида содир бўладиган магнит бўронлари ҳақида

Февраль ойида содир бўладиган магнит бўронлари ҳақида
Мутахассисларнинг таъкидлашига кўра, 2019 йил феврал ойида содир бўладиган магнит бўронлари сезиларли даражада муаммолар туғдириши мумкин. Айниқса, ҳавонинг совуқлиги туфайли сурункали хасталик билан оғриганларга магнит бўронларидан кўпроқ азият етиши тахмин қилинган.

19-21 февраль кунлари содир бўладиган магнит бўрони
Бу кунлари кучли магнит бўронлари кузатилади. Улар ҳатто соғлом одамларга ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин. Биз диққат-эътибор сусайишини, жисмоний ҳолат ёмонлашувини, жаҳлдорлик, асабийлик, уйқусираш ёки аксинча уйқусизликни бошдан кечиришимиз мумкин. Сурункали хасталиклар қўзғалиши кузатилади.

26-28 февраль кунлари содир бўладиган магнит бўрони
Бу бўрон олдингиларидан кучсизроқ кечади. Лекин барибир саломатликка жиддий эътибор қаратиш, сергак туриш тавсия қилинади.

Магнит бўрони пайтида нималарга эътибор бериш керак?
Бу кунлари организмни жисмонан зўриқтириш тавсия этилмайди. Оғир ҳазм бўлувчи таомлар, спиртли ичимликлар истеъмоли ёки бошқа зарарли одатлар тақиқланади. Мева-сабзавотлар, қатиқ, сут маҳсулотлари, шарбатлар истеъмоли тавсия этилади.

Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳамиша саломатлигини эътиборда ушлаган ҳолда дориларини ўзлари билан олиб юришлари лозим бўлади. Автомобил рулини камроқ бошқариш, жисмоний зўриқишларни камайтириш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Февраль ойида содир бўладиган магнит бўронлари ҳақида