13:12 / 15.02.2019
39 600

Лола беҳаёлик чўққисига чиқди! Буни оммага намойиш этиш шартми?! (фото)

Лола беҳаёлик чўққисига чиқди! Буни оммага намойиш этиш шартми?! (фото)
Шармандагарлик чегара билмас экан. Қани энди шоу-бизнес вакилларига танқид кор қилса?! Борган сари авжига чиқишяпти.
Масалан хонанда Лола Йўлдошева куни кеча инстаграм саҳифасига турмуш ўртоғи билан соҳилда бир-биридан бўса олаётгани акс этган суратини жойлаштирди.

Менталитетимизга кўра, тунда, болалар ухлаганидан сўнг қилинадиган иш бутун оламга намойиш этилди. Яна бунинг устига бу намойишдан Лола заррача хижолат тортаётгани йўқ. Буни унинг расм ёнига ёзиб қолдирган изоҳидан ҳам билиб олиш мумкин.

– Севинг ва севилиб юринг…
P/s: Ажойиб изоҳ, илиқ сўзлар билан оиламизга бахт тилаётганларга катта раҳмат! Менга қандай яшашни ўргатмоқчи бўлаётган, турмуш ўртоғидан бўса олмай, болаларини лайлак келтириб берадиганларни эса блоклаб қўяман.

Буни қаранг! Хонанда бу билан ҳамма ҳам бу ишни қилади, ахир болаларни лайлак олиб келиб бермайди-ку, демоқчи.

Лолахон, тўғри айтасиз, барча сиз айтмоқчи бўлаётгандек, “севиб, севилиб…” яшайди. Бироқ улар шахсий ҳаётининг энг нозик қирраларини бутун дунёга намойиш қилмайди. Бу “шармандагарчилик” деб аталишига ақли етади. Шу хатти-ҳаракати билан жамиятда беҳаёликни авж олдиришга ҳисса қўшиб қўйиши мумкинлигидан чўчийди. Энг камида эса УЯЛАДИ!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола беҳаёлик чўққисига чиқди! Буни оммага намойиш этиш шартми?! (фото)