19:56 / 19.02.2019
6 645

Тадбиркорлар, огоҳ бўлинг! Солиқчилар текширишни бошлади!

Тадбиркорлар, огоҳ бўлинг! Солиқчилар текширишни бошлади!
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ялпи паспортлаштириш жараёни бошланди, деб хабар қилмоқда Давлат солиқ қўмитаси.
Ялпи паспортлаштириш тадбирининг дастлабки икки куни давомида 19 032 та объектлар кўздан кечирилган ва қуйидагилар аниқланган:
– 5 651 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган фуқароларга ижтимоий ҳимояланишлари учун иш берувчилар билан муносабатларини қонуний расмийлаштиришлари;
– 2 254 нафар жисмоний шахсларга давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик билан шуғулланишлари;
– 3 968 та объект эгаларига ижара шартномаларини давлат солиқ инспекцияларида рўйхатга қўйишлари ва 875 та мол-мулк объекти ҳамда ер майдони эгаларига мулкини кадастр идораларида рўйхатдан ўтказишлари тўғрисида профилактик суҳбат ва огоҳлантиришлар берилган.

Паспортлаштириш тадбирида 2 558 нафар давлат солиқ хизмати органи ходимлари жалб этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар, огоҳ бўлинг! Солиқчилар текширишни бошлади!