06:02 / 22.02.2019
8 045

Тадбирда 187 нафар фоҳиша қўлга олинди: «Бу ишни умримни охиригача қиламан»

Тадбирда 187 нафар фоҳиша қўлга олинди: «Бу ишни умримни охиригача қиламан»
Тошкент шаҳри патруль пост хизмати шахсий таркиби ҳамда одам савдоси билан ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 4 февралдан 15 февралга қадар «Орият» тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида 187 нафар фоҳишалик билан шуғулланаётган аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ мультимедиа маркази лавҳа тайёрлади, деб ёзади UZ24.

Енгил ҳаёт тарзини ўзларига касб қилиб олган аёллар пул топишнинг осон йўлини танлашган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳалол меҳнат ортидан келадиган маблағ моддий эҳтиёжларига етмайди:

– Пулга қизиқиб, шу йўлга кирдим …
– Фоҳишалик қилиб осон пул топаман деб ўйлагандим …
– Бу ишни охири ўлимлигиниям биламан. Ўлганимда ташламасам, ундан олдин ташлолмиман …
– Ишладим, эплолмадим. Квартирага топсам кийимимга, кийимга топсам еб-ичишимга пул етмасди …
– Цехда ишлаганман, ойлиги етмаган …
– Бошқа нима иш қилиб пул топаман, осон йўл биланда …
– Кўчада қизларни кўряпман, уларга ўхшаб кийингим келади …
– Ота-онам, ака-укам йўқ ёрдам берадиган. Уйсизман, оилавий шароитим жуда оғир …
– Мен бола боқишим керак. Ҳам отаман, ҳам онаман боламга …
– 2-синфда ўқийдиган фарзандим бор, қийналганман …

Фоҳишаликни касб қилган бу аёллар орасида ҳатто ҳомиладор ҳолатида спиртли ичимлик таъсирида кўчада мижоз қидираётганларни ҳам учратиш мумкин. Ушбу аёлларнинг аксарияти олдин ҳам шу иш билан шуғуллангани боис маъмурий жавобгарликка тортилган, таъкидланади лавҳада.

Ўтказилган тадбирлар давомида ички ишлар бўлимларига келтирилган фоҳишаликда гумондор аёллар шахсига аниқлик киритилиб, улар тиббий текширувлардан ўтказилади. Бу аёлларга ишга жойлашиш, турар-жой масаласи, шунингдек, қариндошлари билан юзага келган тушунмовчиликлар юзасидан яраштириш бўйича ёрдам кўрсатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбирда 187 нафар фоҳиша қўлга олинди: «Бу ишни умримни охиригача қиламан»