13:48 / 23.02.2019
3 131

Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади

Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади
Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Фармон билан “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази этиб қайта номланди. “Ижтимоий фикр” марказининг ҳар бир соҳа бўйича асосий вазифалари белгиланди.
Марказ Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Марказ томонидан ўтказилган социологик сўров натижалари Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилинади.
Марказда аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказ ташкил этилади.
2019/2020 ўқув йилидан тегишли олий таълим муассасаларида социология ва социологик тадқиқотлар кафедралари очилади.
Шунингдек, Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон социологлари ассоциацияси ташкил этилади