Мамлакатимиз бозорларидаги нарх-наволар (25 февраль ҳолатига)

  • 26 февраль 2019, 09:45
  • 2 765
  • Жамият
  • Мамлакатимиз бозорларидаги нарх-наволар (25 февраль ҳолатига)
    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакатимиз бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.
    Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 25 февраль ҳолатидаги нархлари

    МОЛ ГЎШТИ 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача
    Энг арзон нарх “Қўйлиқ” деҳқон бозори, “Чорсу” деҳқон бозори, “Фарход” деҳқон бозори (барчаси Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.
    Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх пойтахтимиздаги Юнусобод, Миробод, Хоразмнинг Урганч марказий деҳқон бозори ва Андижондаги Янги шаҳар бозорида қайд этилган – 33 000 – 40 000 сўм.

    ҚЎЙ ГЎШТИ 28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача
    Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун “Фарҳод“ деҳқон бозори, “Чорсу” деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
    Энг қиммат нарх яна ўша Юнусобод ва Миробод деҳқон бозорлари ҳамда Андижондаги Янги шаҳар бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти 30 000 – 42 000 сўмга.

    ТОВУҚ ГЎШТИ 15 000 сўмдан – 21 000 сўмгача
    Энг арзон нарх Фарғонадаги марказий бозорда қайд этилди – 12 000 сўм.
    Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 21 000 сўм

    ГУРУЧ 3 000 сўмдан – 14 000 сўмгача
    Энг арзон нарх Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.
    Эътиборлиси энг қиммат нарх ҳам айнан шу ерда, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 3 000 – 14 000 сўм.

    ЎСИМЛИК ЁҒИ 8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача
    Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод“ деҳқон бозорида қайд этилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
    Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда, “Миробод“ деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди – 12 500 сўмгача.

    УН 2 200 сўмдан – 4 900 сўмгача
    Энг арзон ун Тошкентнинг “Фарҳод“ деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 2 200 – 4 500 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун учун нарх 1 500 сўмдан.
    Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун Миробод деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида ва Фарғона Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

    ШАКАР 4 300 сўмдан – 5 200 сўмгача
    Энг арзон нарх Фарғона вилоятидаги Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 – 5 200 сўмдан.
    Эътиборлиси энг қиммат нарх ҳам “Миробод“ деҳқон бозори, Қорақалпоғистон ва Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 4300 – 5 200 сўмдан.

    ТУХУМ 350 сўмдан – 650 сўмгача
    Тошкент шаҳри бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450 – 650 сўмдан харид қилиш мумкин.

    КАРТОШКА 1 100 сўмдан – 3 000 сўмгача
    Энг арзон нарх “Чорсу“ деҳқон бозорида қайд этилди – 1 100 – 3 000 сўмгача.
    1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам “Миробод“ деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 – 32 200 сўмгача.

    ПОМИДОР 5 000 сўмдан – 15 000 сўмгача
    Энг арзон нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, “Фарҳод“ деҳқон бозори, “Чорсу“ деҳқон бозорларида кузатилди – 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача.
    Энг қиммат нарх эса Андижон вилоятининг Янги шаҳар бозорида қайд этилди – 18 000 – 20 000 сўмгача.

    ХЎЖАЛИК СОВУНИ 1 500 сўмдан – 3 200 сўмгача
    Энг арзон нарх Фарғонадаги Марказий деҳқон бозорида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий бозорида, Наманган шаҳридаги “Сардоба деҳқон бозорида”, ҳамда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон деҳқон бозори”да кузатилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

    Энг қиммат нарх Қорақалпоғистондаги Нукус шаҳридаги, Бухоро шаҳридаги, Жиззах шаҳридаги, Наманган шаҳридаги ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларидаги Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 500 – 3 500 сўмгача.​​

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Мамлакатимиз бозорларидаги нарх-наволар (25 февраль ҳолатига)