15:23 / 28.02.2019
2 912

Ўзбекистонда янги кодекс пайдо бўлади: айрим маҳбуслар ҳам сайловда овоз бериши мумкин

Ўзбекистонда янги кодекс пайдо бўлади: айрим маҳбуслар ҳам сайловда овоз бериши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ялпи мажлис йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунни муҳокама этиб, маъқуллади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Сенат йиғилишида мамлакат сайлов масаласида Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан ташқари яна 5та қонун қабул қилингани алоҳида таъкидланди.

Маълум қилинишича, сайлов қонунчилигининг тарқоқ ҳолда бўлганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир қатор мураккабликлар туғдиради, фуқаролар томонидан уларни ўзлаштиришни қийинлаштиради. Қонун нормалари орасидаги асоссиз такрорланишларга сабаб бўлади.

Эндиликда Экологик ҳаракат вакиллари учун Қонунчилик палатасида депутатлар ўринларини квоталаш институти чиқариб ташланади, бунда Қонунчилик палатасидаги депутатлар ўринларининг умумий сони (150та ўрин) сақлаб қолинади.

Шунингдек, Сайлов кодексида катта ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этилган жойларда сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиши бўйича чекловлар олиб ташланмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига номзодлар кўрсатиш тартиби бекор қилинади. Шу тариқа сиёсий партиялар халқ депутатлар вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига номзод кўрсатишларда мутлақ ҳуқуқига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда янги кодекс пайдо бўлади: айрим маҳбуслар ҳам сайловда овоз бериши мумкин