13:06 / 08.03.2019
5 993

"Кенжаев иши" Суд мажлисида Chinatown’даги жанжал видеоси намойиш этилди (видео)

"Кенжаев иши" Суд мажлисида Chinatown’даги жанжал видеоси намойиш этилди (видео)
2018 йилнинг августида спортчи Жамшид Кенжаевнинг тунги клубда ўлдирилиши билан боғлиқ воқеа юзасидан суд жараёни давом этмоқда.

Аввалги суд мажлисида раислик қилувчи судъя иш ҳужжатларига қўшилган видеоёзувлар кўриб чиқилиши ҳақида айтиб ўтганди. 6 март куни Тошкент шаҳар судида суд мажлисига йиғилганларга ушбу видеоёзувлар намойиш этилди.

Аввалги мажлисларда гувоҳ сифатида чақиртирилган «Chinatown» ресторани менежери Екатерина Михаева ва официант Роман Эрназаров кўрсатма берганди. Менежернинг сўзларига кўра, Жамшид Кенжаев ва унинг ўртоқлари ўртасида жанжал келиб чиққач ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилмоқчи бўлганида, унинг телефонини тортиб олишга уринишлар бўлгани ҳақида айтган эди.

Суд мажлисида ушбу ҳолат тасвирланган видео намойиш қилинди.

Унинг ортидан Жамшид Кенжаев ўз дўстлари билан «Аurum-898» тунги клубига келгани ва пичоқлашув воқеаси акс этган видеонинг аниқ тасвирланган варианти кўриб чиқилди.

Тунги клубдаги воқеа акс этган видеода бир жиҳат эътиборни тортади. Видеоёзувнинг ўзида белгиланган вақт бўйича, воқеа содир бўлганидан бошлаб тахминан 26-27 дақиқа ўтгач тез тиббий ёрдам хизмати етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эса тахминан 10 дақиқа ичида келишган.

Қуйида мазкур видеолар келтирилади. Аёллар, вояга етмаган, кекса ёшлилар ва асаби бўшларга ушбу видеоларни кўриш тавсия этилмайди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » "Кенжаев иши" Суд мажлисида Chinatown’даги жанжал видеоси намойиш этилди (видео)
[/banner_pushhouse