“Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб” ўтолмади

  • 09 март 2019, 00:26
  • 1 742
  • Жамият
  • “Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб” ўтолмади
    Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 322-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш таъқиқланган.

    Аммо бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппаратларини мамлакатимизга олиб киришга бўлган уриниш ҳамон учрамоқда.

    Жумладан, “Истамбул-Самарқанд” йўналиши билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.У. “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётганда божхоначилар уни белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказишди. Натижада унга тегишли бўлган юк сумкасида хорижда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги фош этилди. Ушбу шахс шу тариқа ўзининг қинғир режасини амалга оширишга уринган экан.

    Шунингдек, айнан шу йўналишда парвозни якунлаб, яшил йўлакдан ҳаракатланётган яна бир фуқаро Г.А.нинг сумкаси назоратдан ўтказилганда худди шундай русумли учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

    Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    » » “Яшил” йўлакдан учиш аппаратлари “учиб” ўтолмади