19:13 / 09.03.2019
4 363

Ўзбекистон кран суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторига киритилди

Ўзбекистон кран суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторига киритилди
Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Daily Mail'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Рўйхатга 187 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон, Россия ва деярли барча собиқ иттифоқ республикалари (Эстониядан ташқари) кирди.
Таъкидланишича, бу рўйхатга кирган мамлакатлар ҳудудида водопровод суви ифлос дегани эмас, у шунчаки ичиш учун тўғри келмаслиги мумкин, холос.

АҚШ (Гуам оролидан ташқари), Канада, Австралия, Чили, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Норвегия ҳамда Евроиттифоқнинг кўпчилик мамлакатларидаги водопровод суви эса хавфсиз деб топилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон кран суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторига киритилди