20:03 / 12.03.2019
5 271

АҚШ ҳукумати Гулнора Каримова ва Беҳзод Аҳмедовга қарши айблов илгари сурмоқда

АҚШ ҳукумати Гулнора Каримова ва Беҳзод Аҳмедовга қарши айблов илгари сурмоқда
АҚШ ҳукумати расмий равишда Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва «Уздунробита» компанияси собиқ директори Беҳзод Аҳмедовга қарши айбловларни илгари сурди, деб хабар берди «Газета.uz».

Гулнора Каримова ва Беҳзод Аҳмедов коррупцион тизимларда иштирок этганлик ва 865 миллион доллардан ортиқ пул ювишда айбланмоқда. Ушбу пуллар учта телекоммуникацион компания — МЦ, VimpelCom (ҳозир Veon, Beeline бренди) ва TeliaSonera (ҳозирда Telia Company, Ucell савдо маркасига эгалик қилган) дан пора сифатида олинган.

АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, МЦ 2004—2012 йилларда 420 миллион доллар, VimpelCom (2006—2012) 114 миллион доллар, Telia (2007—2010) 331 миллион долларни «Ўзбекистонда телекоммуникацион саноатни назорат қилувчи бошқарув органларига таъсир ўтказган» Гулнора Каримовага пора сифатида берган.

Компаниялар Гулнора Каримовага Ўзбекистон бозорига кириш ҳамда операторларнинг кейинги операцияларини амалга оширишда унинг ёрдамига суяниш учун пора берган, дейилади хабарда.

«Гулнора Каримова ўзининг расмий статусидан таъмагарлик учун фойдаланиб, учта оммабоп телекоммуникацион компаниялардан 865 миллион доллардан ортиқ миқдорда пора олганлик ва ушбу порани АҚШ молия тизими орқали ювишда айбланмоқда», — дейилади АҚШ адлия вазирлиги хабарида.

Каримова ва Аҳмедовга қарши жиноят иши Нью-Йорк Жанубий округи судига оширилган.

Айбланувчиларнинг айби судда исботланмагунга қадар уларнинг иккаласига нисбатан айбсизлик презумпсияси амал қилади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ ҳукумати Гулнора Каримова ва Беҳзод Аҳмедовга қарши айблов илгари сурмоқда