15:47 / 15.03.2019
4 438

Humo Arena очилиш маросимида 6000 нафар меҳмон иштирок этади

Humo Arena очилиш маросимида 6000 нафар меҳмон иштирок этади
Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳрида Ҳумо Арена муз саройи мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Очилиш маросими олдидан мажмуа қурилишида иштирок этган «PI ARЕNA» ва «Wind Rose» ташкилотларининг, спорт жамоатчилиги, маҳаллий ва хорижий ОАВлар вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

«Humo Arena» кўп тармоқли муз аренаси (12 500 ўринли) бўлиб, кичик машқ аренаси (200 ўринли), машқ заллари, спорт музейи ва бошқа кўплаб объектлардан иборат мажмуадир.

Ўзбекистонда илк марта бунёд этилган мазкур нуфузли иншоот қишки спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш жараёни жаҳон талаблари даражасида ўтказилишини таъминлайди, мамлакатимизда йирик хоккей ва бошқа спорт мусобақаларини ўтказиш имконини беради.

Мазкур тадбирни ёритиш учун маҳаллий ва Буюк Британия, Испания, Италия, Россия, Озарбайжон каби хорижий давлатлар ОАВларининг 300 га яқин вакиллари ва блогерлар таклиф этилган. Тадбирга жами бўлиб 6 000 мингдан ортиқ меҳмонлар таклиф этилган.

Тадбир концепциясини тайёрлаш ва уни рўёбга чиқаришни таъминлаш Ўзбекистоннинг «ДРC эвенц comпанйс»ига ва тантанали маросимлар ва спорт тадбирларини ташкиллаштириш бўйича дунёда катта тажрибага эга бўлган «Э-Elements Entertainment» (Германия) компанияси мутахассисларига топширилди.

Тантанали очилиш маросимининг бош режиссёри Ханс Кристоф Мюеке ҳисобланади. У ва унинг жамоаси томонидан Швецияда бўлиб ўтган Европа хоккей чемпионлар лигасининг финали, Тайпейда ўтказилган 29-чи Жаҳон ёзги универсиадасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари, Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтган Ўрта Ер денгизи ўйинларининг очилиш ва ёпилиш тантаналари, Германиянинг Берлин шаҳрида Енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг тунги нур шоуси, Қатарда ўтказилган теннис бўйича жаҳон чемпионатининг очилиши ҳамда Абу-Дабида бўлиб ўтган футбол бўйича ўсмирлар чемпионатининг очилиш маросими ва бошқа кўплаб йирик тадбирлар ташкиллаштирилган.

Режиссёр Конрад Кушел ва унинг ёрдамчилари Фолкер Хаген ва Хенниг Шлетер томонидан саҳна ва муздаги барча намойишлар мазмуни режиссураси ягона гармоник ҳаракатларга уйғунлаштирилган.

Лойиҳанинг бош продюсери ёш, тажрибали ва иқтидорли мутахассис, Бадиий академия аъзоси, нафақат мамлакатда, балки Япония, Хитой, Россия, Қозоғистон, Чехия, Италия ва бошқа давлатларда ўтказилган йирик кўргазмаларни ташкиллаштиришда иштирок этиб, бу борада катта тажрибага тўплаган Мурод Иброҳимовдир.

Тантанали очилиш маросимининг сценарийси ўзбекистонлик мутахассис Бахтиёр Ирматов томонидан тайёрланган бўлиб, у мамлакатимиз ижодий жамоалари ва спорт мактабларида ўтказилган кўплаб тадбирларда координатор сифатида иштирок этган. Шунингдек, у дунёнинг 30 га яқин давлатида ўтказилган кўргазма, экспозиция ва тақдимотларда мамлакатимизни тақдим этган.

3D анимациялари ишланмаси ва нур эффектлари германиялик дизайнер Томас Мюллер томонидан Ўзбекистоннинг «Voyager фильмс» компанияси билан узвий ҳамкорликда тайёрланган. Бу мутахассис Ўзбекистонда ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг нур шоуси ва меппинг тасвирлари бўйича намойишчиси ҳисобланади.

Табдирга ўзбекистонлик санъат юлдузлари ҳамда россиялик таниқли санъаткорлар Филипп Киркоров, Николай Басков ва Дима Биланлар иштирокидаги концерт дастури билан якун ясалади.

Саҳна намойишларини ижро этишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича олий спорт мактаби, Ўзбекистон фигурали учиш уюшмаси, Муз хоккейи фидерацияси, хоккей бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатининг иштирокчилари – «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» клублари, гимнастика, қиличбозлик, кураш, дзюдо федерациялари, Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги давлат филармонияси вакиллари қатнашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Humo Arena очилиш маросимида 6000 нафар меҳмон иштирок этади