09:53 / 18.03.2019
3 543

Лондонда Солиқ қўмитаси раиси номидан Facebook'да сохта аккаунт очилган

Лондонда Солиқ қўмитаси раиси номидан Facebook'да сохта аккаунт очилган
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев номидан юритилаётган Facebook ижтимоий тармоғидаги сохта аккаунт очиш учун Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида рўйхатдан ўтган телефон рақами ишлатилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар тарқатди.

«Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев номидан Facebook ижтимоий тармоғида яратилган сохта аккаунтларни ўрганиш давомида, уларни қайд этиш учун Буюк Британия пойтахти – Лондонда рўйхатга олинган телефон рақамлари кўрсатилгани аниқланди. Шу муносабат билан, ДСҚ раҳбарияти Facebook'ка мурожаат қилиб, уларнинг обрў ва ишчанлигига путур етказаётган сохта аккаунтларни ёпишни сўради», — дейилади хабарда.

Қўмита хабарига кўра, ​Facebook ижтимоий тармоғида қўмита раҳбари номидан сохта аккаунт фаол равишда турли изоҳ ва постлар қолдирмоқда. Аслида Мусаев тармоқда рўйхатдан ўтмагани билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лондонда Солиқ қўмитаси раиси номидан Facebook'да сохта аккаунт очилган