Тошкент вилоятида ниқоб кийиб босқинчилик қилган шахслар қўлга олинди
1 дақиқа ўқиш6.5K

Жорий йилнинг 16 мартга ўтар кечаси Тошкент вилоятининг Пискент туманида уч нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда босқинчилик жиноятини содир этган, дея хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Улар Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйида унинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, тан жароҳати етказган ҳамда уйидан 4 300 000 сўм пул ва тақинчоқларни олиб воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М.лар содир этганлиги аниқланган. Жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

- #Пискент тумани
- #Босқинчилик жинояти
- #Номаълум шахслар
- #Навоий маҳалласи
- #Жиноят иши
- #Тошкент вилояти
- #Қўлга олинган
- #Тергов ҳаракатлари
- #Юзасидан холат
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…