14:10 / 01.04.2019
3 620

Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?
Фото: Xabar.uz
Ўзбекистонда қатор шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Улар:
- автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
- транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
- ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;
- орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;
- аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;
- аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?