Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди (фото)

1 дақиқа ўқиш7.8K
Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди (фото)
Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz нашри хабар беришича, 1 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятида йиғилиш ўтказган. Йиғилиш давомида вилоят ҳокими Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун жиддий танқид қилинган ва ишдан олинган.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинчаликка ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди (фото)
Фото: Ёқутистон ахборот агентлиги
Баҳодир Пўлатов 2018 йилнинг ёзида Самарқанд вилояти ҳокимлигига ўтказилган Эркинжон Турдимов ўрнига Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.

У муқаддам Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида прокурор бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 5-10 апрель кунлари илк бор халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади.

Бундан аввалроқ, I Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишлаб бойсунлик ҳунармандлар томонидан дунёда энг катта сўзана тикилгани хабар қилинганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?