08:00 / 10.04.2019
2 609

Тошкентда жамоат транспортларининг йўллардаги ҳаракат хавфсизлигига доир мониторинг ўтказилди

Тошкентда жамоат транспортларининг йўллардаги  ҳаракат хавфсизлигига доир мониторинг ўтказилди
Тошкент шаҳрида жамоат транспортларининг йўллардаги ҳаракат хавфсизлигига доир мониторинг ўтказилди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сўров натижаларига кўра, жамоат транспортини бошқара туриб, тезликни меъёридан оширувчи, телефонда суҳбатлашишни одат қилган ёҳуд бошқа йўналишдаги автобуслар билан "кимўзар"га беллашувчи ҳайдовчиларни учратганмиз. Ҳаракатланиш хавфсизлигига зид бўлган бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг махсус бўлимлари томонидан жойларда доимий мониторинглар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида ўтган ҳафтада 10 дан зиёд автобус ҳайдовчилари томонидан белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш ҳолатлари аниқланди.

Мониторинг натижаси ҳамда йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 99 рақами остида “Сувсоз” даҳаси – "Фарҳод" бозори йўналишида қатновчи автобус ҳайдовчилари ўртасида йўлларда ҳаракатланиш бўйича йўриқнома ўтказилди. Унда ҳайдовчилар транспорт бошқаруви вақтида амал қилиши лозим бўлган қоидалар, ҳаракатланиш хавфсизлигига оид қонунчилик талаблари билан яна бир бора таништириб ўтилди.

Бекатларда автобусларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалақит берган бир неча хусусий транспортлар кўплиги масаласи ҳам мониторинг гуруҳининг эътиборидан четда қолмади. Айниқса, “Чорсу” бекатида бундай вазият кўп учраши қайд этилди ва Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аниқланган шу каби ҳолатлардан хабардор этилди.

"Азиз ҳамшаҳарлар, сиз ҳам йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида камчилик ва қоидабузилишларига гувоҳ бўлсангиз, 1062 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг", дейилади манбада.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда жамоат транспортларининг йўллардаги ҳаракат хавфсизлигига доир мониторинг ўтказилди