11:32 / 18.04.2019
5 093

Бош прокуратура Наманганда аёвсиз калтакланган ўқувчи қиз бўйича маълумот берди

Бош прокуратура Наманганда аёвсиз калтакланган ўқувчи қиз бўйича маълумот берди
Скриншот: «UPL.uz»
Наманган вилоят прокуратураси коллеж ўқувчиси «опача» томонидан аёвсиз калтакланганлиги ҳақидаги видеога ойдинлик киритди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2018 йил 10 октябрда Норин туман, Ҳаққулобод шаҳрида жойлашган Янгиобод касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси, 17 ёшли вояга етмаган Барно (исми ўзгартирилган) дугонаси 20 ёшли Тахмина (исми ўзгартирилган) билан йўлда кетаётиб, яна бир дугонаси — Норин тиббиёт коллежининг 3-босқич талабаси, 19 ёшли Мафтуна (исми ўзгартирилган) билан учрашиб Барнонинг телефон аппаратини синдириб қўйганлиги учун синган телефонни таъмирлатиш бўйича тортишиб кетган. Тахмина томонидан Мафтунанинг қўли ва оёғига уриб тан жароҳати етказилган. Бу ҳолатни Барно телефонида видеога олган ва тасвир 2018 йил 10 ноябрда интернет тармоғига чиқариб юборилган.

Бундан хабар топган Мафтунанинг бувиси Умида опа (исми ўзгартирилган) шу куни Барнони ҳам ўзлари билан бирга олиб, Тахминанинг юз қисмига қўли билан тан жароҳати етказган ва бу ҳолатни Барно видеотасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоғига чиқариб юборган.

Шундан сўнг, Тахмина Ҳаққулобод шаҳридаги марказий шифохонага тиббий ёрдам олиш учун борган ва шифокорларнинг хабарига кўра, Норин туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Терговга қадар текширув давомида тайинланиб, ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 12 ноябрдаги хулосасида Мафтунанинг баданида тан жароҳатлари топилмаганлиги, Тахминанинг баданида соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган енгил тан жароҳати аниқланганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 21 ноябрда ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва фуқаро Мафтуна ва унинг бувисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш), Тахминага 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) бўйича, вояга етмаган Барнога 189-модда 1-қисм (Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан маъмурий иш қўзғатилган ва Норин туман маъмурий судининг 2018 йил 21 декабрдаги қарори билан ҳуқуқбузарларга жарима жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Наманганда аёвсиз калтакланган ўқувчи қиз бўйича маълумот берди

Жамият янгиликлари