
2019 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Унга кўра, 2018 йил октябрь ойида Спутник даҳасида яшовчи, корхона раҳбари Х.Э. ва Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ж.Х.лар, Яшнобод туманида яшовчи Л.Ҳ. исмли аёлга МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналигини олиб беришликларини айтишган.
Хабарда айтилишича, улар алдов йўли билан аёлдан Сергели даҳаси ҳудудида 12 000 АҚШ долларини олишган ва шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар