06:00 / 01.05.2019
2 055

Ўзбеккино вакили германиялик операторни чув туширдими?

Ўзбеккино вакили германиялик операторни чув туширдими?
Фото: ЎзА
Дунёга машҳур операторлардан бири бўлган Макс Цуй «Ўзбеккино» миллий агентлигига норозилик билдириб хат йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Макс ўз хатида ўзбекистонлик ижодкор ёзувчи, продюсер ва сценарийнавист Анвар Иргашев ҳамда продюсер Юлия Медведовская уни янги «Герой» лойиҳасига постановкачи режиссёр сифатида чақиришга ваъда бергани, лекин орадан бир неча ой ўтса-да, лойиҳага уни жалб этмаганликларини баён қилган.

Макс Цуйнинг ёзишича, бу бўйича музокаралар Беларусда бўлиб ўтиши ваъдалашилган. Лойиҳанинг молиялаштириш ишлари ҳал бўлмагач, Анвар Иргашев ва Юлия Медведовская Максни лойиҳага чақирмаган.

Макс Цуй оғзаки келишувга кўра «Герой» лойиҳасига чақирилишига ишониб, бошқа шартномаларни бекор қилган. Эндиликда оператор Макс мазкур келишувнинг амалга ошмаганидан 65 минг евро миқдорида маблағ йўқотганини билдириб, бу пулларни ўзбекистонлик икки ижодкор тўлаб беришини талаб қилмоқда.

Макс Цуй турли компаниялар билан ҳамкорликда ишлагани ва ўзининг жаҳон киносаноатидаги мавқеига ишора қилиб, унинг алданган ва бекор ўтказган вақти шунча нархга тенг эканини ёзган.

У «Ўзбеккино» миллий агентлигига ҳурматини изҳор қилиб, агентлик раҳбари Фурқат Зокировдан бу ишга бефарқ бўлмасликни сўраган.

Анора Содиқова


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбеккино вакили германиялик операторни чув туширдими?