14:33 / 03.05.2019
2 942

Лавров: "Россия ва Ўзбекистон тарихнинг сохталаштирилишига қарши курашади"

Лавров: "Россия ва Ўзбекистон тарихнинг сохталаштирилишига қарши курашади"
Россия ва Ўзбекистон тарихни қайта ёзишга қарши бўлиб, тарихий хотирани сақлаб қолиш ва уруш ҳамда меҳнат фахрийларига муносиб муносабатда бўлиш тарафдори. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон пойтахтидаги учрашув ва музокаралар натижалари бўйича маълум қилди.

«Келгуси йил Ўзбекистон МДҲда раислик қилиши, йил эса - юбилей, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги бўлиши муносабати билан, биз тарихий хотирани сақлаб қолиш, тарихни қайта ёзишга йўл қўймаслик, фахрийларга ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, ёш авлодни уларга ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан фикр алмашдик», - деди Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, МДҲ йўналиши бўйича Иккинчи жаҳон уруши якунлангани юбилейи муносабати билан кўплаб ҳужжатлар тайёрланмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашув давомида давлат раҳбари «унинг учун 9 май байрами, худди Россия раҳбарияти ва барча россияликлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун бўлгани каби қадрли эканини таъкидлади».

Минтақалараро, ёшлар ва медиа форумлари Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни бойитмоқда, дея маълум қилди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, гуманитар соҳада ҳамкорликнинг яхши истиқболлари очилмоқда, «у доимо икки томонлама ҳамкорликнинг энг илғор йўналиши бўлиб келган ҳамда Россия ва Ўзбекистон фуқаролари орасида катта қизиқишга сабаб бўлган».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лавров: "Россия ва Ўзбекистон тарихнинг сохталаштирилишига қарши курашади"