Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Адлия вазирлиги тизимида ходимларни аттестациядан ўтказишда илк маротаба жамоатчилик назоратини назарда тутувчи мутлақо янги механизм жорий этилди.
Мазкур жараёнда фуқаролик жамияти институти вакиллари бевосита иштирок этди ҳамда ушбу жараённи кенг жамоатчилик томонидан онлайн кузатиб бориш имконияти таъминланди.
Хусусан, вазирлик матбуот хизматига кўра, ҳудудий адлия органларида ходимларнинг аттестацияси жараёнининг шаффофлиги ва холиялигини таъминлаш мақсадида интернет тармоғи орқали вазирлик расмий веб-сайти minjust.uz орқали тўлиқ онлайн тарзда транслация қилинди.
Аттестация жараёни хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи, маҳалла фуқоралар йиғини ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг вакиллари иштироки остида адолатли ўтказилиши таъминланди.
Очиқлик, шаффофлик ва адолатли тарзда ўтган ушбу тадбирда адлия органлари ходимларининг 60 нафари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 33 нафари эгаллаб турган лавозимига лойиқ деб топилди,
17 нафарига 6 ой синов муддати берилди, 10 нафари эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилиб, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Давлат органига юкланган вазифалар ўз вақтида энг муҳими сифатли бажарилиши учун энг муносиб кадрлар ишлаши зарур.
Адлия вазирлиги томонидан «Очиқ адлия» (Open Justice) дастури доирасида ходимларнинг аттестациядан ўтиш жараёнида шаффофликни тўлиқ таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот бериб борилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди