
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарздор “Берунийоролсувқурилиш” МЧЖ дан ундирувчи Курбаниязов Бахтиёр Уразбаевич фойдасига 24.693.428 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар “Берунийоролсувқурилиш” МЧЖ Беруний туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан “БАНКРОТ” деб топилган.
Шунингдек, ижро харакатлари натижасида қарздор “Берунийоролсувқурилиш” МЧЖ дан ундирувчи Б.Курбаниязов фойдасига 24.693.428 сўм иш ҳақи пуллари тўлиғи билан ундирилиб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлароини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амала ижро қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар