
Халқаро пресс-клуб сессияда президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.
ЎзА хабарига кўра, унда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.
Сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.
– Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетяпти. Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, – дейди адлия вазири Русланбек Давлетов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар