09:25 / 23.05.2019
3 657

Пенсия жамғармаси: «Халқ банки» ходимлари пенсия тўлашда белгиланган тартибга риоя қилишмаган

Пенсия жамғармаси: «Халқ банки» ходимлари пенсия тўлашда белгиланган тартибга риоя қилишмаган
Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ пенсия ва нафақаларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши тўловлар пластик карточкаларга асоссиз равишда ўтказиш, ётоқдаги пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида етказиб берилиши ва бошқа пенсия ва нафақалар тарқатилиши доимий турда мониторинг қилиб борилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган мониторингларда, айрим ҳудудларда АТ «Халқ банки» ходимлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда тўловларни амалга оширилган ҳолатлар аниқланди. Жумладан:

- вафот этган фуқароларнинг 25,1 млн. сўмлик пенсиялари бошқа шахсларга тўланган;
- банк ходимлари томонидан 13,4 млн. сўм маблағ ўзлаштирилган;

Мисол учун, Фарғона вилояти Бувайда тумани «Қиловтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж.Раҳмонованинг тўлов ведомостидаги 405,5 минг сўмлик тўлови АТ «Халқ банки» сайёр касса ходими томонидан ўзлаштириб юборилган.

- 108 млн. сўм тегишли ҳужжатсиз бошқа шахсларга тўланган;
- ётоқдаги фуқароларга 210,9 млн.сўм асоссиз етказиб берилмаган.

Юқоридаги камчиликларга келгусида йўл қўймаслик мақсадида, Пенсия жамғармаси АТ «Халқ банки» билан ҳамкорликда тизимга инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига пенсия ва нафақаларни етказиш жараёнида инсон омилини камайтириш, жумладан, илғор хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида пенсия ва нафақа олувчиларни идентификациялаш ҳамда электрон пенсия гувоҳномалари (ID-карталар)ни Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсия жамғармаси: «Халқ банки» ходимлари пенсия тўлашда белгиланган тартибга риоя қилишмаган