13:14 / 25.05.2019
2 924

Ташқи ишлар вазирлиги: Хитойдаги талабалар мурожаати назоратга олинди

Ташқи ишлар вазирлиги: Хитойдаги талабалар мурожаати назоратга олинди
ОАВда Хитой Халқ Республикасига ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати тарқалди. Мазкур мурожаатда улар ўзларини юборган агентлик томонидан шартноманинг айрим бандлари бажарилмаётгани борасида шикоят қилишган.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси мурожаатчилар билан алоқа ўрнатди ва мазкур масалани назоратга олди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг уларни хорижга жўнатган компанияга нисбатан талаблари қонунийлигини текшириб кўриш учун ваколатли органларга сўровнома йўллади ва ҳозирда мазкур идораларнинг тегишли хулосасини кутмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ташқи ишлар вазирлиги: Хитойдаги талабалар мурожаати назоратга олинди