
Фото: «Zarnews.uz». Бобурмирзо Облақулов.
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.
Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган бўлиб, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.
Самарқанд шаҳарБобурмирзо ОблақуловХалқ депутатлариПрокурор лавозимиТашкилий масалаНавбатдан сессия Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг