4 751
Отабек Умаров: «Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди»
Фото: Instagram/@otabek_muhammadalievich
Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Ўзбекистонга ташриф буюрган UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан бирга тушган суратини Instagram’даги саҳифасига юклаб қуйидагича изоҳ қолдирди.
«Таниқли аралаш жанг санати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди. У билан бирга спорт залида ҳамюртларимиз билан биргаликда машғулот ўтказдик, улар ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар. У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан.
Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор. У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»— дея ёзади Отабек Умаров.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи марта Тошкентга ташриф буюрган Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ Ўзбекистон Президенти куёвлари билан бирга тушган суратини Instagram’га жойлаб изоҳ қолдирган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?