Навоийда шифокор ҳақорат қилингани юзасидан текширув ҳаракатлари бошланди

1 дақиқа ўқиш3.5K
Навоийда шифокор ҳақорат қилингани юзасидан текширув ҳаракатлари бошланди
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида шифокорга таҳдид қилингани юзасидан текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

2019 йил январь ойларида Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласида яшовчи И.Э. ўзининг вояга етмаган фарзандини соғлиги ёмонлашиб даволатиш мақсадида Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келади.

Фарзандининг соғлиги яхши эмаслиги тўғрисида қабул бўлими навбатчи врачи А.Э.га мурожаат қилганида навбатчи врач А.Э. болалар шифокори эмаслигини, педиатр шифокори бошқа беморни кўраётгани, унга телефон қилиб дарҳол чақиргани ва педиатр шифокор келгандан сўнг у келиб уни фарзандини кўришини маълум қилган.

Шу пайт фуқаро И.Э. навбатчи шифокор А.Э.га таҳдид қилиб, «бу ер сенга тиббиёт институти эмас, жавобгарликни ҳис қиласанми, бор топиб кел, операция дейсан, текширяпти дейсан, сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири» деган сўзлар билан шифокорга ҳақоратомуз сўзларни гапирган. Мазкур ҳолат тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан видеотасвирга олинган.

Шифокор А.Э. ушбу ҳолат юзасидан аввал мурожаат этмагани сабабли унинг аризаси Навбаҳор тумани ИИБ НҚнинг Ш-1 китобидан 2019 йил 8 июнда 408-қайддан ўтказилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?