Ички ишлар вазирлиги мутасаддиларининг ахборот беришича, 2019 йилда Тошкент шаҳрида 16 минг 785 нафар фуқаро доимий пропискага қўйилибди.
Тасаввур қиляпман. Бу одамларнинг хурсандлигини, қувонч ва алам аралаш кўз ёшлари дув-дув тўкилаётганини. Ҳойнаҳой, ўзларини еттинчи осмонда учиб юргандек ҳис қилишгандир. Паспортига шу етишиш қийин печать улгур босилгач, дунёда ундан бахтли одам бўлмаганиям аниқ...
Сабаби, бу ҳис ўзимгаям бегона эмас. Ўн беш йил деганда Тошкент пропискасига эга бўлганман! Шунча йил-а?! Лаш-лушимни орқалаб кетишга ғурур қурғур бўйин бермаганди-да!
Ҳа, мен енгдим. Сухтаси совуқ участкавойлар босган штрафларни мардонавор тўлаб енгдим.
Ҳомиладор хотинимни рўйхатга қўймай тайсаллаган олмисоқ докторларнинг куракка турмайдиган талаблари ноқонунийлигини исботлаб, ютдим. Боламни боғчага қабул қилмаган мудиранинг қонун доирасида танобини тортиб, ғалаба қилдим.
Йўқ, йўқ, енгилган эканман, аслида. Прописка балоси ҳали дунёни идрок этишга улгурмаган гўдакларимни жуда эрта улғайтириб қўйган экан.
Болаларимни ўз уйига ўғри мушукдек пусиб кириб-чиқишига мажбурлаган экан. Эшик қўнғироғи жиринглаган заҳоти йиғлаётган чақалоғимнинг ҳам овози дарҳол ўчишига, акасининг «тисс» деб бармоғини лабига босиб, укаларини тинчлантиришга одатлантириб қўйганига аҳамият бермаган эканман...
Яхшиямки, шу элда туғилиб-ўсган, шу юрт фуқароси эканмиз. Ҳалиямки, жиноятчи эмасмиз ва қора рўйхатда турмаймиз. Бахтимизки, олий маълумотли, давлат ишида ишлаймиз.
Энди айтинг, биргина прописка важидан фуқароларни шундай хўрлаш адолатданми? Нега Конституция билан кафолатланган ҳуқуқимиз бунчалик паймол қилинади?
Ишонаманки, Тошкенти азимда юз минглаб одамлар ҳали-ҳамон шундай ҳадик билан шу зайл яшамоқда. Уларнинг сабри яна қанчага етаркан-а?!.
Манба: t.me «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади