Ҳиндистонга даволангани кетган ўзбекистонлик аёл вафот этди

1 дақиқа ўқиш3.2K
Ҳиндистонга даволангани кетган ўзбекистонлик аёл вафот этди
52 ёшли Наргиза Аҳророва саратон касаллигига чалингани сабаб Ҳиндистонга даволангани кетган эди. Энди эса Ўзбекистонга тобутда қайтди. Бу ҳақда «Uz24»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Унинг ўғли Одилбек Ахроров воситачиларга ишониб, онасини бир неча минг долларга Ҳиндистонга олиб борган, аммо у алданган бўлиб чиқди.

«Воситачилик» қилган асли тошкентлик бўлган аёл ва унинг ҳиндистонлик турмуш ўртоғI Наргиза Аҳророва касалликнинг сўнгги босқичида бўлишига қарамасдан 30 май куни касалхонага ётқизилганини хабар қилди. Аёл Деҳли шаҳридаги Жайпее шифохонасига ётқизилган.

Воситачиларнинг сўзларига кўра, Одилбек Аҳроров даволаш пулини тўлай олмагач, «онасининг жони узиладиган бўлса, жавобгарликни ўз зиммасига олиб» онасини шифохонадан олиб чиқиб кетган.

Аҳророванинг аҳволи 8 июнь куни Тошкентга учаётганда кислород тугаши билан ёмонлашган. Шундан кейин Тошкентга учадиган самолёт Деҳлига қайтишга мажбур бўлган.

Одилбек Аҳроров воситачиларни ёлғон гапирганликда айбламоқда.

«Турмуш ўртоғи ҳинд бўлган аёл онамни даволатиш 1000 доллар бўлишини айтган эди. Биз бу гапга ишониб, 30 май куни онам билан Ҳиндистонга учдик. У Ҳиндистонга ўз оёқларида келиб, 10 кундан сўнг Тошкентга тобутда қайтди», — дейди марҳуманинг ўғли.

Унинг сўзларига кўра, шифохона ходимлари онасининг даволаниши учун дори-дармонларни воситачилар айтган суммадан беш баробар қиммат баҳолаган.

«Бир неча кундан бери у доимий равишда капелница ва турли уколлар олди. Онам буйраги ишламай қолди. Бизга 5000 доллар ёки кунига 1500 доллардан тўлашимиз кераклигини айтишди. Бизда бундай пул йўқ эди. Биз минг доллар ҳисоблаб келгандик. Пул йўқлиги сабабли мен уни Ўзбекистонга олиб кетишни сўрадим», — деди марҳуманинг ўғли.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?