
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлашди.
Қайд этиш керакки, Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланган эди.
Kun.uz манбалари маълумотига кўра, Танзила Норбоева энди президент фармони билан сенатор этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳолда у Сенатнинг 21 июнь куни ўтказиладиган ялпи йиғилиши вақтида Сенат раиси лавозимига тавсия этилиб, лавозимга тасдиқланиши мумкин бўлади. У шу тариқа бугун Бош прокурор этиб тайинланган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллаши ва Ўзбекистон тарихига Сенат раиси бўлган илк аёл сифатида кириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар