Хотин-қизлар қўмитасининг собиқ раиси Танзила Камаловна Норбоева Сенатнинг янги раиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлиси вақтида маълум қилинди.
Kun.uz нашри хабар беришича, президент фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланган Танзила Норбоева йиғилиш давомида президент томонидан Сенат раиси лавозимига тавсия қилинган, сенаторлар уни раҳбарликка тасдиқлашган.
У бу лавозимда 20 июнь куни Бош прокурорликка ўтган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллади.
Танзила Норбоева муқаддам Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон тарихида илк марта Сенатга аёл киши раис бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар