23:54 / 29.06.2019
5 323

Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади

Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади
2019 йил 29 июнь куни соат 10-30ларда фуқаро Ж.К. Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. унинг 2005 йилда туғилган укаси Қ.Ж.ни 26.06.2019 йил куни «эхинокок» ташхиси билан операция қилиши натижасида укаси вафот этганлиги сабабли уни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Т.Ҳ.нинг ҳаёти учун муҳим органлари кўкрагига ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган вақтида бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Т.Ҳ.га шифокорлар томонидан ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида унинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Воқеа жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, шаҳар прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва бошқа тезкор ходимлар чиқишган.

Тезкор қидирув чора-тадбирлар натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, «Узун» қишлоғида ушланиб, қўлидаги ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан 29.06.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади