21:23 / 06.07.2019
4 768

ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имкони яратилди

ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имкони яратилди
ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга туширилди.

Бунда абитуриент ОТМда йўналишни танлаганида қуйидаги маълумотлар акс этади:

- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имкони яратилди