14:20 / 08.07.2019
3 552

Мусодара қилинган машиналарни арзонга олиб бермоқчи бўлган ДХХнинг "сохта ходими" ушланди

Мусодара қилинган машиналарни арзонга олиб бермоқчи бўлган ДХХнинг "сохта ходими" ушланди
Жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган 35 ёшли С.Қ. Ўзбекистон Республикаси ДХХ вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У таниши, Гулшан кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 44 ёшли Ғ.Э. ўзининг танишлари, Ю.Ражабий кўчасида яшовчи, 60 ёшли Ш.Ш. ҳамда Олтинсой туманида яшовчи 41 ёшли Н.М.ларга, С.Қ.ни Ўзбекистон Республикаси ДХХ вилоят бошқармасида ишлашини, уни танишлигини ва у орқали мусодара қилинган машиналарни олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, улардан пул олиб юрганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида Ш.Ш. ва Н.М.лар ҳақиқатдан хам Ғ.Э. С.Қ.ни уларга ДХХ ходими сифатида таништириб, мусодара қилинган автомашиналарни олиб беришини ваъда қилиб, улардан жами 240 млн. сўм пул олганлиги аниқланган. Ғ.Э. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусодара қилинган машиналарни арзонга олиб бермоқчи бўлган ДХХнинг "сохта ходими" ушланди