Швецияда ўзбекистонлик йигит бир қизни зўравонликдан қутқариб қолди

1 дақиқа ўқиш12.2K
Швецияда ўзбекистонлик йигит бир қизни зўравонликдан қутқариб қолди
Швецияда ўзбекистонлик йигит бир қизни зўравонликдан қутқариб қолди

23 ёшли ўзбекистонлик Аъзамжон Шокиров Швеция матбуотининг қаҳрамонига айланди. У муҳожирлар гуруҳи томонидан Янги йил кунлари аёлларга уюштирилган ҳужумлар пайтида бир қизни зўравонлар қўлидан қутқариб олди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, Аъзамжон ҳақидаги материаллар маҳаллий Aftonbladet ва Expressen нашрларида босилиб чиққан, шунингдек, СВТ телеузатиш ташкилоти унга бағишлаб махсус сюжет ишлаган.

Аъзамжон Швециянинг Кальмар шаҳрида истиқомат қилиб келган. Унинг касби автомеханик бўлган. Байрам кечасини у дўстлари билан Кальмарнинг марказидаги пабда ўтказган. Кеча тугаганидан сўнг у ичмагани боис ширакайф дўстларини уй-уйларига элтиб қўйган.

Уйига қайтиш чоғида кафелардан бирининг ёнида 7-8 кишидан иборат гуруҳ бир қизни ўраб олиб, тегажоғлик қилаётганига гувоҳ бўлган. Аъзамжон воқеага аралашиб, қизни машинага ўтқизган ва уни олиб кетган. Бир соат давомида машинасида шаҳар айланиб, қизнинг кайфи тарқалишини кутган, сўнг қиз унга уйини кўрсатиб юборган. Қизнинг онаси йигитга миннатдорчилик билдирган.

Швецияга Аъзамжон беш йил муқаддам оиласи билан кўчиб келган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?