date
views 4 018

Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
Бугун, 15 июлдан бошлаб, ҳудудларда талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.

Аризалар ишчи гуруҳларда 5 августга қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ишчи гуруҳлар қуйидаги ОТМларда ишламоқда:

Қорақалпоғистон Республикаси — Қорақалпоқ давлат университети — Ишчи гуруҳ раҳбари А.К.Рейимов;
Андижон вилояти — Андижон давлат университети — А.С.Юлдашев;
Бухоро вилояти — Бухоро муҳандислик-технология институти — Н.Р.Баракаев;
Жиззах вилояти — Жиззах политехника институти — А.Қ.Усмонқулов;
Қашқадарё вилояти — Қарши давлат университети — Б.А.Шоимқулов;
Навоий вилояти — Навоий давлат кончилик институти — Қ.Санақулов;
Наманган вилояти — Наманган давлат университети — М.Х.Эсанов;
Самарқанд вилояти — Самарқанд давлат университети — Р.И.Халмурадов;
Сирдарё вилояти — Гулистон давлат университети — М.Т.Ходжиев;
Сурхондарё вилояти — Термиз давлат университети — А.Х.Тошқулов;
Фарғона вилояти — Фарғона политехника институти — О.Х.Отақулов
Хоразм вилояти — Урганч давлат университети — Б.И.Абдуллаев;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти — Тошкент давлат техника университети — С.М.Турабжанов.

Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш НИЗОМИ билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди