«Йўқотилган Александрия. Амударё қирғоғидаги Искандар Мақдуний қалъаси» илмий конференциясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Мутасадди тадбир давомида тарихимизни ёритишдаги муаммоларга тўхталиб ўтган. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълумот берди.
— Афсуски ҳали тарихимизнинг очилмаган қирралари талайгина. Айтайлик, Кушон давлати тарихини ўрганиш орқали ҳам ёшларга ўрнак бўладиган кўп жиҳатларни кўришимиз мумкин.
Оддий мисол — биз Хива хонлиги, деб атайдиган давлатга келсак. Тарихда бундай давлат бўлмаган. Ҳа, пойтахти Хивада бўлган, аммо давлат Хоразм, деб аталган. Хоҳласангиз ҳозирнинг ўзида википедиядаги саҳифасини очиб кўрсатишим мумкин. Қизиқсангиз, ўзингиз ўқиб кўринг.
Хива хонлиги, деган атама чор Россияси истилосидан сўнг кириб келди. Рус тарихчилари «Хива хонлиги», деб номлади ва бу атама ҳамон қўлланиб келинмоқда. Ваҳоланки, тарихий ҳужжатларда бу давлат Хоразм, деб аталган.
Ҳозир халқимиз газета кам ўқияпти, ҳатто телевидение ҳам аввалгидек ўрин эгалламаяпти. Асосий эътибор интернетга, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларга қаратилган. Шундай экан, блогер ва интернет-журналистлардан тарихимизни ёритишда фаолроқ бўлишларини сўраган бўлардим, — дейди Азиз Абдуҳакимов.
Маълумот учун: 1511 йилда шайбонийлардан бўлган Элбарсхон Хоразм ҳукмдори, деб тан олинган. Дастлаб Хоразм давлатининг пойтахти Урганч (қадимги номи Гурганж) шаҳрида бўлган. 1598 йилда Амударё ўзанини ўзгартириши натижасида кўҳна Урганч сувсиз қолади ва пойтахт Хива шаҳрига кўчирилади.
Элбарсхон асос солган давлат XVII аср ўрталарига қадар мавжуд бўлган. 1770 йилда Хоразмда ҳокимият қўнғиротлар сулоласига ўтади. 1873 йилда чор Россияси истилоси натижасида Хоразм вассал давлатга айланган. Шу вақтдан эътиборан Хива хонлиги атамаси пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади