
Андижон шаҳрининг Айланма кўчасида жойлашган «Андижон автотех» МЧЖ автосалонида ёнғин содир бўлди Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 3 август куни соат 22:10 да рўй берган бўлиб, навбатчилик қисмига 22:15 да хабар келиб тушган. Орадан 7 дақиқа ўтиб, ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига етиб борган.

Фото: «Дарё»
Маълум бўлишича, автосалон мамурий биноси иккинчи қаватининг тахминан 70 квадрат метр майдондаги ички ёғоч қопламаси, шифт қисми ва хона жиҳозлари ёнган.

Фото: «Дарё»
Ёнғин соат 22:27 да қуршаб олинган ва 28 дақиқада ўчирилган. Бўлинмалар томонидан 200 квадрат метр майдон офатдан сақлаб қолинган. Ёнғинни бартараф этишда 5 та экипаж ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди иштирок этган.

Фото: «Дарё»
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар