16:09 / 04.08.2019
4 394

Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото, видео)

Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото, видео)
Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли «Каттақўрғон» полигонида Хитой Халқ Республикаси билан тинчлик йўлидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 миллиметр ва 152 миллиметри «ПЛ66-1» маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Биринчи маротаба Мудофаа вазирининг ташаббуси билан «Мен ғолиб» шиори остида ўтказилаётган 12 та мутахассисликлар бўйича мусобақанинг 7 та йўналиши айнан артиллерия бўлинмаларига тегишли. Ҳозир кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, артиллерия мутахасислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув майдонида намунали «Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги» барпо этилди.

Кеча, 29 июль кунидаги Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган видеоселекторда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов томонидан Ўзбекистонда ягона артиллерия ва авиация машғулотлари ўтказиладиган «Каттақўрғон» полигонидаги синов натижалари ҳамда мутахассисликлар бўйича мусобақанинг округ босқичи якунлари ҳақидаги маърузаси тингланди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото, видео)