22:43 / 08.08.2019
3 167

Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги бир ярим ойда кўрдим»

Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги бир ярим ойда кўрдим»
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бу лавозимни эгаллаганидан буён ўтган бир ярим ой давомида ижтимоий тармоқларнинг таъсир кучига амин бўлганини тан олди.

Ўтган ҳафталар давомида бир неча марта муҳокамалар марказида бўлган Боситхонова бугун журналист ва блогерлар билан кечган очиқ мулоқотда шу ҳақда гапириб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Қўмитадаги фаолиятимни бошлаганимга бир ойдан ошди. Мана шу давр мобайнида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг муаммоларини билишга, дардига даво топишда қандайдир ҳаракатлар қилаётган бўлсак, жараён қандай кетяпти, натижа нима бўляпти, деган саволларга жавоб беришда сизлар билан ҳамкорлик зарур эканлигини, бу борада иштирокларингиз катта ва муҳимлигини кўриб, билиб, тушуниб етдим.

Ижтимоий тармоқлар кучини ҳам охирги бир ярим ойда кўрдим. Бу кучни, албатта, ўзим бошқараётган ташкилот фаолиятида ҳамкорликда қанча одамларга ёрдам бериш мумкинлигини сездим», – деди Элмира Боситхонова.

Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан билимсиз, чаласавод, малакасиз, дея билдирилган фикрларни кузатиб, ўқиб борган. Аммо у ҳақида яхши билмай туриб, салбий муносабат билдирганлардан сира ранжимаган.

Эслатиб ўтамиз, қўмита раиси сўнгги вақтларда «бозорчи» аёллар ҳақидаги сўзлари, шунингдек, Тошкентда яшовчи аёлларнинг 23та тоифаси бўйича картотекалари шакллантирилиши ортидан танқидлар нишонига айланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги бир ярим ойда кўрдим»